

34 ёшли футболчи "Севилья" ҳужумчиси Юссеф Эн-Несирини чалишга ҳаракат қилиш оқибатида жабр чекди ва ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига 8-дақиқада Франк Кессье майдонга туширилди.
Испания матбуоти хабарига кўра, Бускетс тўпиғидан жароҳат олган.
Тажрибали хавбек жорий мавсум "Барселона" сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.



