Испания. "Барселона" бу мавсумда илк бор очко йўқотди

Narzulla Saydullayev
24 сен 2018, 01:40
Испания чемпионати доирасидаги "Барселона" - "Жирона" учрашуви бўлиб ўтди.

 

Каталония дербисининг 19-дақиқасида ҳисоб Лионель Месси томонидан очилди - 1:0. Биринчи таймнинг 35-дақиқасида ҳакам рақибнинг юзига тирсаги билан урган "Барселона" ҳимоячиси Клеман Ланглега қизил карточка кўрсатди. ВИДЕО

Биринчи тайм охири ва иккинчи тайм бошида Кристиан Стуани икки бор тер Стеген қўриқлаётган дарвозани ишғол қилиб "Жирона"ни олдинга олиб чиқди - 1:2. 

10 киши бўлса ҳам катта куч билан олдинга борган майдон эгалари 63-дақиқада ҳисобни тенглаштиришди. Бўйдор Пике боши билан тўп киритди - 2:2.



Барселона – Жирона 2:2  

23 сентябрь, 23.45, «Камп Ноу»

Голлар:
1:0 – 19 Месси, 1:1 – 45 Стуани, 1:2 – 51 Стуани, 2:2 – 63 Пике.

Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Артур (Коутиньо, 58), Бускетс, Видаль (Ракитич, 58), Дембеле (Умтити, 46), Месси, Суарес.

Жирона –    Буну, Эспиноса, Алькала, Хуанпе, Адай, Порту (Думбия, 85), Алеиш Гарсия (Гарсия, 46), Гранель (Дуглас Луис, 72), Понс, Муньеса, Стуани.

Огоҳлантиришлар: Нелсон Семеду (12), Артур (15), Стуани (16), Эспиноса (39), Хуанпе (61), Алькала (68), Пике (81)

Четлатиш: Лангле (35).


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia