"Барселона" футболчиси Роналду билан бир жамоада ўйнашни истамоқда

Mirjalol Normatov
17 ноя 2019, 18:57
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Ювентус"га ўтиши мумкин.

"Sport.es" хабарига кўра, унинг "Ювентус"га ўтиши мумкинлиги борасидаги хабар ишончлироқ. Чунки футболчи Криштиану Роналду эффекти туфайли "Барселона"дан кетишни истамоқда.

Шунингдек, "Барселона"га АПЛ клублари ҳам таклиф билан чиқишмоқда. Бироқ улар каталонияликлар сўраётган 35 миллион евродан анчагина кам маблағ таклиф қилишган.

Олдинроқ "Атлетико" Ракитич борасида 40 миллион евролик таклиф жўнатганди. Бироқ "Барселона" футболчини асосий рақибига сотишни истамаган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›