"Барселона" футболчиси АПЛ клубига ижарага берилди

Aziz Tukhtamuradov
31 авг 2023, 08:53
Ансу Фати фаолиятини АПЛда давом эттиради.

"Барселона" футболчиси ижара асосида "Брайтон"га кўчиб ўтди. Каталонияликлар футболчи борасидаги таклифга рози бўлишган.

Фатининг "Брайтон"га ўтишида бош мураббий Роберто Де Дзерби муҳим роль ўйнади. 

Аввалроқ, Фати "Тоттенхэм"га ўтиши мумкинлиги, лекин лондонликлар ва "Барселона" ўзаро келиша олмагани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano