

Эрнесто Вальверде жамоаси Ла Лиганинг дастлабки 5 та турида 7 очко тўплади. Бу “Барселона”нинг сўнгги 25 йилдаги энг ёмон старти бўлди. Каталонияликлар 1994/95 йилги мавсумда ҳам бешта турдан сўнг худди ҳозиргидек 7 очко тўплашганди.
Қолаверса, кўк-анорранглилар апрель ойидан буён барча мусобақаларда сафар ўйинларида ғалаба қозона олишмаяпти. Сўнгги бор Месси жамоадошлари сафарда 23 апрель куни “Алавес”ни мағлуб этишганди.



