"Барселона" Салоҳга соғлик тилади

Aslanov Jasurbek
6 май 2019, 17:42
"Барселона" "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Каталония клуби билан бўладиган Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувида иштирок этмаслиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

Олдинроқ, Юрген Клопп мисрлик форвард кўк-анорранглиларга қарши баҳсда ўйнамаслигини эълон қилган эди.

"Бундай ўйинлар жаҳон даражасидаги футболчиларга аталган. Соғайиб кетишингизни тилаймиз" - дейилади "Барселона" "Твиттери"да.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: fcbarcelona.com