Азарнинг "Реал"даги келажаги маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
21 июл 2021, 21:37
Футболчи жароҳатлар гирдобидан қутулолмаяпти.

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти янги мавсумда ярим ҳимоячи Эден Азарга ишонч билдиради. Ёзги трансфер ойнасида футболчи жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди, аммо италиялик мураббий Азарни таркибда сақлаб қолишга қарор қилди.

Хабарда айтилишича, аввалроқ Мадридда ишлаган янги фитнесс-мураббий Антонио Пинтус Азарга жароҳатидан тикланишига ва аввалги даражасига қайтишига ёрдам беради. Манбанинг таъкидлашича, бельгиялик футболчи аллақачон Пинтус томонидан шахсан ишлаб чиқилган индивидуал дастур билан шуғулланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Азар 2019 йилда "Челси"дан 115 миллион евро эвазига "Реал"га ўтганди. Шу вақт ичида у атиги 43 учрашувда майдонга тушиб, бешта гол урган ҳамда саккизта голли пас берган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS