

"Футболни имкони борича кўпроқ ўйнамоқчиман. Мен майдонга чиққанимда завқ оламан. Ҳали фаолиятимнинг яқин йиллари қандай ўтиши борасида ўйлаб кўрмадим.
Мен эндигина 30 ёшдаман. Жисмоний жиҳатдан менда барчаси жойида. Яна камида 5-6 йил ўйнашни хоҳлайман", - дейди бельгиялик футболчи.
Эден жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг "галактикос" билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


