

"Моуриньо - фантастик мураббий, унга келаси мавсумда омад тилайман. Жозе қўл остидаги МЮ билан ўйнашга сабрим чидамаяпти. У катта тажрибага эга яхши мураббий. У йирик клуби билан шартнома имзолади ва ғалаба қозонмоқчи.
Жамоамизнинг янги мураббийи Антонио Конте билан суҳбатлашдим. У Евро-2016да менга омад тилади ва ушбу турнирдан сўнг кўришишимизни айтди" - дейди Азар.



