Азар Мадриддан уй изламоқда

Mirjalol Normatov
14 фев 2019, 23:52
"Челси" ярим ҳимоячиси яшаш учун Мадриддан уй изламоқда.

Бу ҳақда "Okdiario" нашри хабар бермоқда.

"Азар Мадриддан уй изламоқда, Куртуа эса бунга ёрдам бермоқда. У ўз агентини бу борада ишлашга йўналтирган. Унга Ла Финса тумани ёқмоқда. Катта эҳтимол билан у ўша ерда яшайди.

Ҳозирда Гарет Бэйл жамоани тарк этиши кутилмоқда. Шундай бўлса, у уэльсликнинг уйига жойлашади", - деб ёзади "Okdiario" нашри бош тахрирчиси.

Олдинроқ "Реал" футболчини 100 миллион еврога сотиб олиши борасида маълумотлар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›