“Атлетико” ва “Реал”га Эриксенни сотиб олиш таклиф этилди

3 янв 2020, 09:33
“Интер” клуби жамоа ярим ҳимоясиси Кристиан Эриксенни “Реал” ва “Атлетико” клубларига сотиб олишни таклиф қилди, дея хабар бермоқда Marca нашри.

Футболчининг Испания грандлари сафига кўчиб ўтиш эҳтимоли жудаям кам. Пандемия туфайли оғир иқтисодий вазият сабаб клублар бу трансферни амалга оширмасликлари ҳақиқата яқинроқ.

Илгарироқ “Интер” спорт директори Пьро Аузило ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен трансферга қўйилганлиги ҳақида хабар берганди.

Италия клуби футболчини ижарага бериш ёки бошқа футболчи билан алмаштириш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. Хабарларга кўра, даниялик футболчининг хизматларига ПСЖ, “Бавария” ва “Арсенал” қизиқмоқда.

Эриксен 2020 йилнинг январида 27 миллион евро эвазига “Интер”га кўчиб ўтганди. Бунгача у етти йил давомида “Тоттенҳэм” шарафини ҳимоя қилган. Илгарироқ Жозе Моуриньо интервьюларидан бирида Эриксенни “Тоттенҳэм”га қайтариш ниятида эмаслигини маълум қилганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›