"Атлетико" ва "Интер" Арамбарри учун курашади

3 июн 2020, 23:39
El Mundo Deportivo хабарига кўра, "Хетафе" ярим ҳимоячиси Мауро Арамбарри ёзда клубини ўзгартириши мумкин.

Таъкидланишича, "Атлетико" (Мадрид) ва "Интер" (Милан) клублари хавбек учун асосий даъвогар ҳисобланишади. Шунингдек, "Монако" ҳам 24 ёшли футболчига қизиқиш билдирган, аммо монегасклар Уругвай терма жамоаси аъзосининг шартномасида кўрсатилган товон пулини (25 миллион евро) тўлай олишига шубҳа бор.

"Интер" икки ўйинчиси билан хайрлашишни режалаштирмоқда

Ўхшаш янгиликлар


Манба: El Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›