

"У ёш дарвозабон ва яхши инсон. Уни Испания терма жамоасидан яхши биламан. Кепа жуда иқтидорли ва ажойиб индивидуал сифатларга эга. Ўйлашимча, у фақат юқорига кўтарилади.
Кепа ўзини кўрсатишда давом этмоқда, олдинда уни узоқ фаолият кутмоқда. "Челси" уни сотиб олганда хурсанд бўлган эдим. Чунки, у жамоамизга кўп нарса бера олади. Кепа оёғи билан ҳам ўйнай олади, ҳимояни бошқаради, дарвоза чизиғида ҳаракатчан ва тез. Унда топ-дарвозабон бўлиш учун ҳамма нарса бор", - деди Аспиликуэта.




