

"The Mirror" нашри хабарига кўра, "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" клублари уругвайлик футболчини ўз сафида кўришни истамоқда. Маълум бўлишича, АПЛ клублари Каванининг трансферини қишки трансфер мавсумидаёқ амалга оширишни хоҳламоқда. Француз клуби эса футболчини сотиш фикридан қайтган. Кавани Париж клубини ёзда эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда.



