"Арсенал" сўнгги 34 йилликдаги энг ёмон натижани қайд этди

Tolibjon Qosimov
10 май 2018, 20:17
Кеча АПЛ 31-тури доирасидаги "Лестер" - "Арсенал" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Арсен Венгер шогирдлари жорий мавсум АПЛда 51та тўп ўтказиб юборишга улгуришди. Бу лигадаги топ-7 жамоалар орасида энг ёмон кўрсаткич.

"Арсенал" охирги марта 1983-84 йилги мавсумда 50тадан кўп гол ўтказган (60та гол). Ўшанда клуб чемпионатни 6-поғонада якунлаган.



Эслатиб ўтамиз, "канонирлар" 2018 йил АПЛнинг сафар ўйинларида ҳали умуман ғалаба қозонишмади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/OptaJoe