

"Daily Express" хабарига кўра, унинг хизматларига "Интер" томонидан қизиқишлар бўлмоқда. "Канонирлар" раҳбарияти футболчини 28 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.
Ўзил 5 йил аввал 47,5 миллион евро эвазига "Реал"дан "Арсенал"га ўтганди. Бу мавсумда у жамоаси таркибида 10 ўйинда қатнашди ва 3 гол уриб, 1 голга ассистентлик қилди.
"Арсенал" 16 турдан кейин 34 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалининг 5-поғонасини эгаллаб турибди.



