

Айни дамда клуб раҳбарияти габонлик футболчининг ўрнига бошқа номзод изламоқда. "Sky Sports" хабарига кўра, айни дамда лондонликлар эътиборини "Байер" форварди Кевин Фолланд ўзига қаратган. Скаутлар 27 ёшли футболчининг ўйинларини томоша қилиш учун бир неча бора Германияга бориб қайтишган.
Қайд этиш керак, Фолланднинг "Байер" билан шартномаси 2021 йилда якунланади.



