«Арсенал» Обамеянгни ўзи учун рекорд миқдордаги пул эвазига сотиб олиши мумкин

Narzulla Saydullayev
29 янв 2018, 08:20
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг қишки трансфер бозори вақтида «Арсенал»га ўтиши мумкин.

BBC хабарига кўра, лондонликлар габонлик футболчини ўзи учун рекорд миқдордаги пул 63 миллион фунт эвазига сотиб олиши мумкин.

«Боруссия» унинг ўрнига «Кельн»дан Антони Модестни сотиб олмоқчи.

Ҳозирга қадар «Арсенал» тарихидаги энг қиммат трансфер Александр Ляказетт бўлганди. У 60 млн евро эвазига Лондонга кўчиб ўтганди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: bbc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›