"Арсенал" ҳар турда йўқотишларга учрамоқда

Mirjalol Normatov
31 авг 2025, 21:11
Айни дамда "Арсенал" сафарда "Ливерпуль"га қарши ўйнамоқда.

Учрашувнинг 4-дақиқасидаёқ "Арсенал" ҳимоячиси Уильям Салиба жароҳат олиб майдонни тарк этди. АПЛнинг 3-турига келиб "Арсенал"да жароҳат олганлар сони 5тага етди.

Илк турда Бен Уайт ҳамда Кай Хавертц жароҳат олди. 2-турда эса Мартин Эдегор ҳамда Букайо Сака бир неча ҳафтага сафдан чиққанди. Мартин Эдегор қайдномага қайтди, лекин Сака жароҳатини даволамоқда.

Шунингдек, Габриэль Жезус ҳали ҳамон жароҳатини даволамоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›