

"The Sun" хабарига кўра, айни дамда улар мавсум якунига қадар жамоаларга ҳар бир ўйинда 5 нафардан футболчиларини ўзгартириш имкониятини тақдим қилиш кўриб чиқилмоқда. Мухлисларсиз ўтадиган баҳсларда раҳбарлар футболчиларнинг жароҳатидан қочиб қолмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, АПЛда март ойидан буён ўйинлар бўлмаяпти. Маълумотларга кўра, май ёки июнь ойида мавсум давом эттирилиши кутилмоқда.



