

Transfermarkt маълумотларига кўра, яна энг катта сарф-харажат қилган лига – Англия Премьер-лигаси бўлди. АПЛ клублари январда 453 млн евро сарфлади. Таққослаш учун, Испаниянинг Ла Лига жамоалари жами 58,3 млн евро инвестиция қилди — бу Англиядаги кўрсаткичдан 677% кам.
Харажатлар бўйича иккинчи ўринни А Серия эгаллади — 244 млн. Кейинги ўринларда Бразилия А Серияси (202 млн), MLS (144 млн) ва Саудия Арабистони лигаси (123 млн) қайд этилди.

Эътиборга молик жиҳат: Англиянинг иккинчи дивизиони – Чемпионшип ҳам бозорда фаол бўлиб, 54,6 млн евро сарф этди.



