АПЛ клублари қачон машғулотларга қайтади?

Eldor Akmurzayev
20 мар 2020, 22:00
Лига раҳбарияти чиқарган қарорга қарамасдан, баъзи инглиз клублари яқин орада машғулотга киришади, айримлари эса тайёргарликни бошлаб юборган.

Бу ҳақда Daily Mirror хабар тарқатган.

Манбага кўра, 8 жамоа одатий машғулотларга қайтиш арафасида турибди.

“Арсенал” - 24 март, сешанба куни машғулотларни давом эттиришади

“Астон Вилла” - номаълум

“Борнмут” - 23 март, душанба

“Брайтон” - кеча, 19 март пайшанба куни қайтишган

“Бёрнли” - одатдагидек машғулот ўтказмоқда

"Челси" - 23 март, душанба

“Кристал Пэлас” - 25 март, чоршанба

“Эвертон” - номаълум

“Ливерпуль” - номаълум

“Лестер” - номаълум

“Ман Сити” - номаълум

"Манчестер Юнайтед" - футболчиларга уйда ёлғиз машқ қилиш белгиланди

“Ньюкасл” - 26 март, пайшанба

“Норвич” - 25 март, чоршанба

“Шеффилд Юнайтед” - номаълум

"Саутгемптон" - футболчиларга уйда ёлғиз машқ қилиш белгиланди

"Тоттенхэм" - одатдагидек машғулот ўтказмоқда

“Уотфорд” - кеча, 19 март пайшанба куни қайтишган

"Вест Хэм" - машғулот базаси номаълум муддатга ёпилган

“Вулверхэмптон” – 18 март чоршанба куни қайтишган

Эслатиб ўтамиз, дастлаб, чемпионат ўйинлари 4 апрелга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган эди. Бироқ, кейинроқ бу муддат 30 апрелга қадар узайтирилди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Daily Mirror