

Саралаш якунланишига битта тур қолганида I гуруҳида Англия 23 очко билан биринчи, Польша эса 20 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Охирги турда Англия - Сан-Марино, Польша - Венгрия ўйинлари ўтказилади.
Агар Англия ушбу ўйинда ютқазмаса ЖЧга чиқиши аниқ. Агар ютқазса, Польша йирик ғалабага эришиб, ЖЧга йўл олиши мумкин.
Ушбу вазиятда Польша камида плей-офф баҳсларида иштирок этишни ўзи учун кафолатлаб қўйди.




