“Андижон”: Айрим футболчиларга жавоб берилди

Narzulla Saydullayev
15 янв 2016, 10:56
Кеча “Андижон” жамоаси одатдагидек икки маҳал машғулот ўтказди.

Эрталаб футболчилар тренажёр залида шуғулланишган бўлса, куннинг иккинчи ярмида эса машғулот Шўрбулоқ даҳасидаги сунъий майдонда бўлиб ўтди.

Мазкур йиғинда кўрикдан ўтиш учун бир нечта футболчилар таклиф этилганди. Кеча мураббийлар Муқим Тошматов, Исроил Эргашев, Равшан Асланов, Сирожиддин Аллаев, Мирзоҳид Мирсаидов ва Сардор Асқаровга жавоб бериб юборишди. Таркибга Темур Васильев қўшилганини хабар қилгандик. Кечадан машғулотларда Рустам Аъзамов ҳам иштирок этишни бошлади. Жамоамизнинг Андижондаги йиғини 16 январга қадар давом этади. 18 январдан йиғин Тошкентда бошлнади.

“Андижон” жамоаси матбуот хизмати.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›