Ана холос! Ла Лига ўйинлари ҳам мухлисларсиз ўтадими?!

Alisher
10 мар 2020, 11:03
Ҳукумат коронавирус туфайли янги қарорлар қабул қилмоқда.

Испания чемпионатининг барча ўйинлари бўш трибуналар остида ўтказилади.

Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу маълумотни тасдиқлади. Ишқибозлар коронавирус эпидемияси сабаб стадионларга қўйилмайди.

Қўшимча қилиш керакки, ушбу чора 4 апрелга қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, Испания коронавирус авж олган мамлакат орасида 6-ўринда турибди. Мамлакатда ушбу вирусни 1231 одам юқтириб олган бўлса, уларнинг 30 нафари вафот этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Cope