Аллегри "Реал"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди

Aziz Tukhtamuradov
3 апр 2018, 01:26
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри "Реал"га қарши чорак финал учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Биз Чемпионлар лигасининг фаворитига қарши ўйнаймиз. Улар устидан қозонилган ғалаба катта натижа бўлади. Бу биз учун ажойиб оқшом бўлади. Мухлисларимиз эса сўнгги уч йилда икки маротаба ЕЧЛ финалига чиққан жамоалари билан фахрланишлари керак. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашларига мухтожмиз. Мен Кардиффдаги финални бир неча маротаба кўриб чиқдим. Ўтган мавсум билан солиштирганда биз қийин вазиятлардан чиқиб кетиш борасида ўсишга эришдик", - деди Аллегри.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: UEFA