

"AS" хабарига кўра, мутахассис "Реал" атрофидаги вазиятни ҳалигача кузатиб бормоқда. Шу боисдан у бошқа клублар билан музокараларга киришмоқчи бўлмаяпти. Олдинроқ Аллегри "Реал" вакиллари билан учрашувда қатнашгани айтилганди.
19 апрель куни "Тоттенхэм" Моуриньони истеъфога чиқарганди. Ушбу мавсум якунига қадар жамоани 29 ёшли Райан Мэйсон бошқаради. Аллегри эса 2019 йилда "Ювентус"дан кетганидан буён ишсиз юрибди.



