Алиқуловнинг “Машъал”даги тақдири сўроқ остида

Narzulla Saydullayev
18 янв 2020, 11:00
Хабарингиз бор, Муборакнинг “Машъал” жамоаси ўтган йили Асрор Алиқулов бошчилигида Суперлига йўлланмасини қўлга киритганди.

Аммо “газчилар” раҳбарияти жорий мавсум Асрор Чориевичнинг хизматидан фойдаланмоқчи эмасдек. Олинган маълумотларга кўра, Алиқулов ҳозирда “Машъал” билан бирга эмас. Шунинг учун машғулотларни  Дилявер Ваниев билан Ботир Қораев ўтказиб келмоқда. Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Алиқуловнинг ўзи билан боғланганимизда, “Машъал”даги келажаги яқин 2-3 кунларда аниқ бўлишини таъкидлаб, батафсил жавоб беришни истамади. 42 ёшли мутахассиснинг гапидан шуни билиш мумкинки, унга бошқа клублардан ҳам чақирув бўлган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia