So’nggi yangiliklar

22:15Энцо Мареска: "Манчестер Сити" соврин учун курашга қайтади"  0 21:41Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  1 21:28"Goal" АПЛда йилнинг энг яхши трансферлари рейтингини тузди  0 20:50Бруну МЮ раҳбарияти билан келиша олмаяпти  1 20:24"Барселона" ҳужумчиси сафдан чиқди  0 19:59"Навбаҳор" Азимжон Аҳмедов билан янги шартнома имзолади!  6 19:36"Ювентус" Дисасини ижарага олмоқчи  1 19:15"Пахтакор" Муҳаммадқодир Ҳамралиев билан янги шартнома имзолади!  1 18:50Боливияда жамоа керакли натижани сақлаб қолиш учун, ўйин тугамай, майдондан чиқиб кетди  2 18:12"Сурхон" етти нафар футболчи билан янги шартнома имзолади  0 17:43Ферран Торрес "Барса"нинг омадсизликлари ҳақида: "Барчасини вақт кўрсатади"  9 17:17Ильгиз Танташев яшил майдонга қайтди  1 17:06Ўзбекистон U-16 термаси Тошкент вилояти футбол академияси жамоасига қарши ўйин ўтказди   3 16:47Шаҳзодбек Ғофурбеков — "Локомотив" футболчиси!  0 16:09Маунт мартгача майдонга қайтмайди. МЮ хавбеки "Сити" билан ўйинда жароҳат олганди  1

Akmal Mozgovoy: "CHempion bo'lishimizga ishonmaganlarga: biz buni uddaladik va qolgani muhim emas" Yangiliklar

Akmal Mozgovoy: "CHempion bo'lishimizga ishonmaganlarga: biz buni uddaladik va qolgani muhim emas"

"Lokomotiv" - "Nasaf" uchrashuvidan so'ng chempionlik goliga mualliflik qilgan "ajdarlar" yarim himoyachisi Akmal Mozgovoy saytimizga intervyu berdi.

- G'alaba keltirgan gol qanday amalga oshganini aytib bersangiz?
- Bu juda tez sodir bo'ldi. Menga bunday vaziyatlar yoqadi, chunki mashg'ulotlarda ham shunday gollar urgan paytlarim bo'lgan. Lekin o'yin umuman boshqa narsa. SHu lahzalarda yoshligimizda qatnashgan turnirlarni esladim. U erda ham xuddi shunday tarzda to'p kiritganman. "Lokomotiv" bilan o'yindan so'ng bobom bilan gaplashdim. U ham menga yuqoridagi holatni eslatdi. Bu his-tuyg'uni so'z bilan ifodalab bo'lmaydi.

- Golgacha bo'lgan vaqtda "Nasaf" "Lokomotiv" darvozasi oldini faol qurshab oldi. Bozorovning to'p uzatishidan so'ng...
- Ha, goldan oldin ko'p hujum qildik. Bir payt qarasam Oybek menga qarata to'p uzatyapti. Bu vaqtda kimdir hujum vaqtida zarba berishi kerak degan fikr paydo bo'ldi. To'pni olishga va tavakkal qilishga harakat qildim. Bularning barchasi juda tez kechdi. O'yindan keyin takroriy vaziyatni ko'rib zarba beradigan odam yo'qligini ko'rdim (kuladi).



- O'yinga qanday tayyorgarlik ko'rdingiz? Bosim bo'lmadimi?
- Ijobiy kayfiyatda tayyorgarlik ko'rdik. O'yin oson bo'lmasligi aniq, raqibga ham ochko kerak edi. Bosim bor edi, lekin biz professionalmiz. Bu bosimni muvaffaqiyatli engib o'tdik. Hamma narsani to'g'ri qila oldik.

- O'zingizdan qanday hissiyotlar o'tyapti?
- Bu hissiyotlarning cho'qqisi. Biz uzoq kutilgan chempionlikni qo'lga kiritdik. U endi tarixda qoladi. CHempion bo'lishimizga ishonmaganlarga: biz buni uddaladik va qolgani muhim emas. Biz tirishqoqlik bilan maqsadimiz sari qadam tashladik.

- Klub muxlislariga nima demoqchisiz?
- Barcha muxlislardan minnatdorman. Ularning olqishini har doim his qilamiz. Bu chempionlikni muxlislar ham, qashqadaryoliklar ham anchadan beri kutayotgandi. Endi g'urur bilan barchani tabriklashimiz mumkin. Bu bizning umumiy muvaffaqiyatimiz va g'alabamizdir. 


Emil Bekmuxammedov suhbatlashdi

Reyting: +8   

Fikrlar

+6   
02 noy 17:05:35
Soccerland777
Бу йил Андижон ва Насаф тарих ёзди.
+5   
02 noy 16:33:46
Турткул
Ҳурматли барча НАСАФ футбол командаси мухлислари сизларни узоқ кутилган чемпионлик билан чин қалбимдан Қорақалпоғистонлик мухлислар номидан табриклайман.ҳурмат билан Тўрткўлдан Исаев Эрназар.Эндиги навбат АФК чемпионлар лигаси 2. Омад ва олға.
+4   
02 noy 17:06:22
Bek
mirabzal foydalanuvchining fikriga javob berish
Бу йил Пахтакор хаммасига фора берди кейинги йил у́зига кевоса Камила 6-7 йил орзу килиб юуради Коган камандала хозирча хурсан бу́птурсин бечарала ку́рмаганни ку́ргани курсин диб шуЛАГа этилади худди очлни юутканде у́зини ку́йишга жой топомияпти барбир элит лигада хич нарса киломиди
Оттан тушсанам эгардан тушмайсана?! Элит лигада сани пахтакориндан яхши участвовать килади сан хеч бошини котириб етма бу нарсалага! Макол бор единга солиб куяй бировни гамини егунча .............. егин деган. Тушунволдин деб уйлиман энди секин бориб четрода уйнагин
+3   
02 noy 17:08:25
Алибек
mirabzal foydalanuvchining fikriga javob berish
Бу йил Пахтакор хаммасига фора берди кейинги йил у́зига кевоса Камила 6-7 йил орзу килиб юуради Коган камандала хозирча хурсан бу́птурсин бечарала ку́рмаганни ку́ргани курсин диб шуЛАГа этилади худди очлни юутканде у́зини ку́йишга жой топомияпти барбир элит лигада хич нарса киломиди
Футболни тушунасанми сан ўзи. Бу санга плистийшинмас. Пахтакоринг футболчиларидан тортиб то Мураббийларигача сураб кўр Насафни, Навбаҳорни қоган командаларни кучини. Пахтакорчилар орқанга бир тепиб чиқариб юборади сандака "Маҳаллийчи одамларни". Бечара савиянга сани. Насафни кўрганлари сани тушунга ҳам кирмаган. Тез Ўзбексистондан йўқолиб қол. Эртага халқ душмани санга ухшаган одамлардан чиқади. Мухлислик қилиш сангамас. 2 чи бу сайтга кириб ёзма буна пас фикрларинг. Сал китоб ўқиб савиянгни кутаришга ҳаракат қилгин.
+2   
02 noy 19:17:26
Davlat Urunov
Насаф хакконий чемпион! (хакамларнинг ёрдамисиз) Клубни синдиришга харакат килишган эди уз вактида. Лекин синмади ва максадига эришди барибир
+2   
02 noy 19:17:15
Davlat Urunov
Насаф хакконий чемпион! (хакамларнинг ёрдамисиз) Клубни синдиришга харакат килишган эди уз вактида. Лекин синмади ва максадига эришди барибир
+2   
02 noy 16:31:49
Шухрат Эргашев
Акмал айтганидек мен ва Насафнинг асл мухисларидан бошкалар, яъни негативчилар мавсум аввалида Насаф ва Бердиев хакида роса негативлар билдиришган эди, улар стадионда хам бор эди уларни курганман хам, ман ушанда хам жужани кузда санаймиз, мана курасиз Насаф хеч булмаса 1 та кубок ютади дердим, насиб экан ЧЕМПИОНЛИК КУБОКИ хам Насафда бор энди....
+1   
02 noy 16:39:38
Холмирзаев Комил
АКМАЛ ФИКРИНГГА КУШИЛАМАН ОСИЕНИ МАН ДЕГАН ЖАМОАЛАРИНИ ЮТГАНДА ХАМ НАСАФ БУ ЖАМОАГА ЧЕМПИОНЛИК ДУХИ ЙУК. ДЕБ МУХЛИСИ ЖУРНАЛИСТЛАР АЛБАТТА БАЗИЛАРИ ТАНКИД КИЛИШГАНДИ БУ УЛАРГА ЖАВОБ
   
03 noy 03:13:47
Google User
Akmal yashavor, chiroyli gol uchun, ajoyib mavsum uchun katta rahmat! Haqiqiy muxlislar sizlarni har qanday holatda ham qo'llab-quvvatlaydi. Har doim yuzing yorug', g'alabalaring ko'p bo'lsin, Nasaf!
   
02 noy 22:49:43
SHAHZOD
mirabzal foydalanuvchining fikriga javob berish
Бу йил Пахтакор хаммасига фора берди кейинги йил у́зига кевоса Камила 6-7 йил орзу килиб юуради Коган камандала хозирча хурсан бу́птурсин бечарала ку́рмаганни ку́ргани курсин диб шуЛАГа этилади худди очлни юутканде у́зини ку́йишга жой топомияпти барбир элит лигада хич нарса киломиди
Ман ишонаман пахтакорни мухлислари насаф чемпионлигини яхши кабул килишди. Сандака латтабош эса умрида оддий бир ваза хам ютмай туриб чемпионликни писанд килмаебсан. Сан бечорага хам омад тилайман. Бу кетишингда биринг икки булмай утиб кетасан бировникига осилиб.
   
02 noy 22:23:55
Умарбек Умиров
Акмал рахмат сенга голни ҳам, ёриб юбординг чемпион ликка кушилиб сени голинг хам тарихда қолди шунчаки супер
   
02 noy 19:22:04
Timur Nazarov
mirabzal foydalanuvchining fikriga javob berish
Бу йил Пахтакор хаммасига фора берди кейинги йил у́зига кевоса Камила 6-7 йил орзу килиб юуради Коган камандала хозирча хурсан бу́птурсин бечарала ку́рмаганни ку́ргани курсин диб шуЛАГа этилади худди очлни юутканде у́зини ку́йишга жой топомияпти барбир элит лигада хич нарса киломиди
Нималар деяпсан кирабзал
   
02 noy 18:25:52
Elyorbek Mavlonov
Akmalning ishi shu gapirganiga pul oladi,qoʻlgani bir tiyin unga
   
02 noy 17:27:09
Sayfuddinovich86
Akmalning fikrlarini Xayrulla Hamidovga yetkazish kerak. Chala ekspertni og'zini yopdi Nasaf, Berdiyev boshchiligida !!!
-3   
02 noy 18:25:46
Elyorbek Mavlonov
Akmalning ishi shu gapirganiga pul oladi,qoʻlgani bir tiyin unga
championat.asia
< so’nggi yangiliklarni ko’rish
Яндекс.Метрика