

Маълумотларга кўра, агар 21 ёшли франциялик инглиз клуби сафида 25 та гол урса бу содир бўлади - "Монако" шундай бонусни шартномага қўшиб қўйган. Айни дамда Марсьяль ҳисобида 23 та гол мавжуд.
Келишув шартларига кўра, монегасклар яна 2 та бонус олиши ва трансфер нархи 90 млн. еврога айланиши мумкин. Марсьяль Франция терма жамоасида 25 та учрашув ўтказса ва "Олтин тўп" учлигига кирса МЮ ҳар бир шарт учун 10 млн.дан 20 млн. евро "Монако"га тўлайди.



