А Серияда яна бир истеъфо юз берди

6 ноя 2018, 09:15
“Эмполи” бош мураббийи Аурелио Андреццоли истеъфога чиқарилди.

Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди. Қониқарсиз натижалар туфайли Андреццоли ишдан кетди. У билан бирга ёрдамчи мураббийлари Жакомо Лаццини ва Андреа Алибони ҳам клубни тарк этди. Ўтган мавсум Андреассоли “Эмполи”ни А Серияга олиб чиққанди.

Айни дамда жамоа А Серияда 11 турдан кейин 6 очко билан 18-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Эмполи” расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›