“Зомин" стадионининг чими янгиланмоқда

Narzulla Saydullayev
12 дек 2015, 11:26
Хабарингиз бор, “Зомин” ПФК ўз уй учрашувларини “Зомин марказий ўйингоҳи”да ўтказади

Ўз олдига катта мақсадларни қўйган жамоа маъмурияти ушбу ўйингоҳнинг чимини алмаштирмоқдалар. Шу кунларда ўйингоҳнинг асосий майдон қисмида катта қурилиш ишлари бошланган.

Жамоа бу йил Ўзбекистон Биринчилиги бахсларида очколар хисоби бўйича 5-ўрин билан мавсумни тугатишди. Агар жамоа келаси мавсум учун замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган майдонга эга бўлсалар, жамоа ўз олдига албатта Олий лигага чиқиш вазифасини қўяди.

Акмал Рахматуллаев
“Зомин” ПФК матбуот котиби


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia