UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  18 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  1 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   0 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  6 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  4 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  3 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  150 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  28 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  17 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  5

Зоҳир Пиримов ва Азамат Алланиёзов "Навбаҳор"да Янгиликлар

Зоҳир Пиримов ва Азамат Алланиёзов "Навбаҳор"да

Теглар :  Навбаҳор
"Навбаҳор"нинг Тошкентда ўтказилаётган йиғини давом этмоқда.

Кеча жамоа сафига тўрт нафар ёшлар жамоаси аъзоларини қўшилди: Юнусбек Абдувоҳидов, Акмал Турғунбоев, Аббос Ғуломов ва Музаффар Абдуллаев. Ушбу футболчилар кеча асосий таркиб билан машғулотларда иштирок этди.

Жамоаниг Тошкентдаги вақтинчалик қароргоҳига кеча Зоҳир Пиримов ва Азамат Алланиёзов каби футболчилар етиб келишди. Ушбу футболчилар жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов билан суҳбатда бўлиб, айрим масалаларда ўзаро келишувга эришишди. Бугун ҳар икки футболчи ҳам машғулотларга қўшилади. 

Ёдингизда бўлса Зоҳир Пиримов ўтган йилги мавсум аввалида ҳам жамоа машғулотларида қатнашганди. Лекин, чемпионат бошланишидан олдин "Бухоро" клубига ўтиб кетганди. Азамат Алланиёзов эса 2017 йилги мавсумни "Қизилқум"да бошлаб давралар оралиғида "Бухоро" жамоасига кўчиб ўтганди.

Тошкентдаги йиғин давомида тўртта назорат ўйини ўтказилиши ҳақида маълумот бергандик. Дастлабки учрашув 11 январь куни "Оқ-тепа" жамоасига қарши ўтказилади. Мазкур ўйин "Оқ-тепа" ўйингоҳида соат 15:00 да бошланади.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика