Зинедин Зидан: «Мбаппе «Реал»га ўтишга яқин келганди»

Narzulla Saydullayev
18 мар 2017, 10:15
«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Монако» ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўз вақтида Мадридга ўтиши мумкинлиги ҳақида гапириб берди.

«Мбаппе «Реал»га ўтиши мумкин эди, аммо якунда «Монако»га ўтганди.

У ажойиб ўйинчи, унинг ёшида бундай натижаларга эришиш қойилмақом ютуқ.

Ҳозир барча фикрим «Атлетик»ка қарши ўйин билан боғлиқ. Аммо ҳақиқатдан ҳам у «Реал»га ўтишга яқин келганди, – дейди Зидан.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: goal.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›