

«Ўйлашимча, «Реал»даги энг қийин ўйиним бўлди. «Бавария» бизга катта босим уюштирди.
Гол уришимиз мумкин бўлган вазиятлар бўлди, аммо буни амалга ошира олмадик. Рақиблар хатоларимиздан фойдаланишди.
Анчелотти билан гаплашдик, у ҳакамликдан норози эди. Аммо сизлар билан ҳакамлик ҳақида гаплашмайман. Уларнинг иши оғир», – дейди Зидан.




