

"Реал" - ЕЧЛ қироли. Ўтган йиллар давомида ушбу клуб кўплаб совринларни ютди, дунёнинг энг яхши клубларидан бири. Уларга қарши кўплаб баҳслар ўтказганмиз.
Энди буёғига ҳамма ўйин финалга тенг. Иккита совринни қўлга киритиш учун имкониятларимиз бор ва иккисини ҳам ютишга ҳаракат қиламиз. Бензема - дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Унинг голлари - ақлбовар қилмас даражада ажойиб", - деди Зинченко.
"Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги дастлабки баҳс 27 апрель, жавоб баҳси эса 4 май куни бўлиб ўтади.



