Зинченко 4-5 ҳафтага сафдан чиқди, Родри терма жамоалар ўйинидан кейин тикланиши мумкин

25 окт 2019, 20:55
"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола жароҳатланган ўйинчилар ҳақида гапириб ўтди.

Зинченко ҳақида 

"Унинг тиззасидан олган жароҳати туфайли 4-5 ҳафта майдонга туша олмайди. У операциядан муваффақиятли ўтди ва тиззасидаги шикаст бартараф этилди". 

 "Аталанта"га қарши ўйинда (5:1) мушакларида оғриқ сезган Родри ҳақида

"Менга у ноябрь ойида терма жамоалар ўйинидан кейин сафга қайтиши мумкинлигини айтишди".


Жорий мавсум Зинченко барча мусобақаларда 9 та ўйин ўтказди, Родри 13 та баҳсда битта гол урди. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: mancity.com