UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Кечаги кун қаҳрамони ким? (ФОТО)   8 02:15“Фенербахче” – “Бешиктош” учрашувида бешта қизил карточка кўрсатилди  1 02:00“Ювентус” ҳамшаҳарларини тўртта гол билан “жазолади”+ФОТО  4 01:45Каталония дербисида “Барселона” йирик ғалабага эришди+ФОТО  9 01:17Неймар кунига 100 минг евродан кўпроқ ишлаб топади  6 00:49Миньоле АПЛда 8 та пеналтини қайтарди  3 00:05Обамеянг Бундеслигада африкалик футболчи рекордини такрорлади  3 23:44Афонин майдонга тушиши билан “Спартак” гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  5 23:36Ла Лига, 6-тур. Автоголлар эвазига "Барселона" йирик ғалабани нишонлади  70 23:25Бундеслига. "Боруссия" дарвозаси ишғол этилди, лекин...  9 23:25Англия чемпионати. “Голлар шоуси”да “Ливерпуль” ғолиб чиқди + ФОТО  19 23:13Гвардиола: “Саненинг голи муҳим эди”  6 23:11А Серия. "Наполи" машаққатли ўйинда ғалабага эришди  1 22:58Осиё ўйинлари. Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди  12 22:36Шварценеггер “Барселона” музейига ташриф буюрди  6

16 авг 14:58
Янгиликлар

“Зико”нинг дубли “Машъал”нинг илк мағлубиятига етарли бўлди

Ўзбекистон Биринчилигининг 2-босқич 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

1-турда Бухоронинг “Спартак” клубини мағлуб этиб, иккинчи босқич ўйинларини ғалаба билан бошлаган жамоамиз бугун лига етакчиси, олий лигага чиқиш учун асосий даъвогар, мавсум бошидан буён ҳали мағлубият нелигини билмай келаётган “Машъал”ни қабул қилди. Учрашув тенгкурашлар остида кечди. Футболчиларимиз тажрибали рақибдан чўчимай, ғалаба учун ҳаракат қилишди. Ҳисоб биринчи бўлимдаёқ вакилларимиз томонидан очилиши мумкин эди, аммо Аҳмаджоновнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдон ташқарисига чиқиб кетди. Жамоамиз тўпурари ҳисобланган Маъруф иккинчи бўлимда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйиш имкониятига эга бўлди. Бироқ у бу сафар ҳам қулай вазиятдан фойдалана олмади. “Машъал” посбони Ўткир Юсупов Аҳмаджонов қаршисида ёлғиз қолган бўлса-да, ўз маҳоратини намойиш қилган ҳолда “газчилар”ни муқаррар голдан сақлаб қолди.

Меҳмонларда ҳам Валерий Карпенко дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятлар бўлди. Аммо ҳар сафар ҳимоячиларимиз ва посбонимиз ўзини кўрсатди. Айрим вазиятларда “газчилар”нинг ўзлари хатога йўл қўйишди. Лекин беллашувдаги ҳисобни “Машъал” очди. Элдор Шомуродов иккинчи бўлимнинг 17-дақиқасида меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Аммо бу гол рақибга эмас, футболчиларимизнинг кучига куч қўшди. Ҳисоб орадан беш дақиқа ўтиб тенглашди. Жарима майдони ичида Зокир Мирзааҳмедовга муборакликлар ҳимоячиси Шерзод Файзиев қўполлик ишлатгани учун Игорь Гормашов пенальти белгилади. Нуқтага жабрланувчининг ўзи яқинлашди ва Юсуповга ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда ҳисобни 1:1 кўринишга келтирди. Шундан сўнг ўйин бироз асабий кўриниш олди. Боиси, иккала жамоага ҳам ғалаба зарур, футболчилар дарвозаларни ишғол қилиш учун борини бериб ҳаракат қилаётган эди. Қолаверса, бош ҳакам тушунарсиз қарорлари билан иккала жамоа аъзоларини ҳам асабийлашишга мажбур қилди.

83-дақиқада меҳмонлар чап қанотда футболчиларимизга нисбатан қўполлик ишлатишди. Жамоамиз сардори Зокир Мирзааҳмедов, яъни “Зико” 25 метрлардан белгиланган жарима тўпини айлана зарбаси билан дарвозанинг узоқ бурчагина жойлаб қўйди. Ҳимоячиларга ишониб қолган Юсупов дарвозаси томон йўл олган тўпни нигоҳлари билан кузатиб қолди холос – 2:1. Қолган дақиқалар янада асабий тус олди. Натижада меҳмонлар ҳимоячиси Холмурод Холмуродов ўйинни жамоадошларидан олдин якунлади. Шу тариқа “Оқ-тепа” навбатдаги ғалабасига эришди. “Зико”нинг дубли мавсум давомида мағлубият нелигини билмай келаётган “Машъал”нинг илк мағлубиятга етарли бўлди.

“ОҚ-ТЕПА” – “МАШЪАЛ” – 2:1 (0:0)

15 август. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони. 756 томошабин.

Бош ҳакам: Игорь Гормашов (Тошкент).

Қанот ҳакамлари: Санжар Шоюсупов (Тошкент), Рустам Лутфуллин (Тошкент).

Захирадаги ҳакам: Аҳмаджон Эргашев (Тошкент).

Назоратчи: Владимир Бегларян (Нукус).

“Оқ-тепа”: Валерий Карпенко, Алишер Алимов, Вадим Любинский, Дониёр Усмонов, Андрей Шашков, Зокир Мирзааҳмедов, Бобур Абдураҳмонов, Никита Павленко (Алексей Локтионов, 90+1), Вадим Ничунаев (Илҳом Ражабов, 90+2), Хушнуд Маматов (Азамат Мамажонов, 56), Маъруф Аҳмаджонов (Шоҳруз Норхонов, 86).

“Машъал”: Ўткир Юсупов, Дилявер Ваниев, Виктор Клишин (Баҳодир Муртазоев, 62), Шаҳзод Шайманов (Дурбек Камолов, 62), Ойбек Полвонов, Элдор Шомуродов (Зоҳир Қўзибоев, 70), Жамшид Ҳасанов (Ихтиёр Тошпўлатов, 82), Холмурод Холмуродов, Аббос Шодмонов, Шерзод Файзиев, Саламат Қуттибоев.

Голлар: Элдор Шомуродов, 62 – 0:1. Зокир Мирзааҳмедов, 66-пенальтидан – 1:1. Зокир Мирзааҳмедов, 83 – 2:1.

Огоҳлантиришлар: Дилявер Ваниев, 34. Аббос Шодмонов, 52. Зоҳир Қўзибоев, 72. Ойбек Полвонов, 84. Азамат Мамажонов, 88. Шоҳруз Норхонов, 90.

Четлатиш: Холмурод Холмуродов, 88.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  346
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди
Испания чемпионати доирасидаги "Реал Мадрид" –...  289
Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар Олий лига. 22-тур. "Локомотив" "Пахтакор"га ютқазди ва бошқа ўйинлар
Бугун олий лигада 22-турнинг дастлабки учта учрашуви бўлиб ўтди.  249
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: