Зиеш "Челси"дан кетишга қарор қилди

Alisher
4 авг 2021, 12:10
Марокашлик вингер Хаким Зиеш ушбу трансфер ойнасида клубини ўзгартирмоқчи.

Журналист Николо Скира хабар беришича, Англия клуби раҳбарияти ўйинчини қўйиб юборишга тайёр.

Хакими учун бош даъвогар "Милан" ҳисобланади. "Россонерилар" футболчини кейинчалик харид қилиш ҳуқуқи билан ижарага олишга тайёр.

Зиеш "Челси"га 2020 йилнинг ёзида ўтганди. Томонлар ўртасида тузилган битим 2025 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›