UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33"Монако" ПСЖга қарши ўйинда ёниб кетган ибодатхонанинг расми туширилган либосларда ўйнайди  0 23:17"Манчестер Сити" "Уэмбли"га 26 автобус билан боради  4 22:55"Ювентус"га Кин керак  2 22:54Olamsport: Ўзбек боксчиларидан ғалабалар ва эксклюзив суратлар, хижобдаги боксчи қиз ва бошқа хабарлар  0 22:33Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси номи маълум бўлди  3 22:12Канте: "Биз фаворит эмасмиз"  11 21:59"Арсенал" "Барселона" футболчисининг трансферидан воз кечди  5 21:48Нўъмон Ҳасанов: "Аслида Холмуҳаммедов дарвозага зарба бермоқчи эмасди"  16 21:44Вальверде: "Финал кўринмоқда"  25 21:39Ҳамиджон Актамов: "Бош ҳакам устидан ПФЛга расмий шикоят ёздик"  41 21:22"Насьонал" - "Спортинг". Асосий таркиблар маълум!  20 21:05Клопп - "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдан чиқиб кетгани ҳақида: "Ажойиб онлар!"  37 20:57"Реал" Неймар номзодига яна қайтди  8 20:41Сульшер баъзи футболчиларидан мамнун эмаслигини айтди  6 20:27"Ювентус"нинг март ойидаги энг яхши футболчиси номи маълум  11

"Роналдунинг ўрнини тўлдирадиган футболчи ҳақида ўйламаяпман. Фикримча, бугун "Реал" ишқибозлари учун муҳим кун ва мен қайтганимдан хурсандман" — Зидан иштирокидаги матбуот анжумани Янгиликлар

"Роналдунинг ўрнини тўлдирадиган футболчи ҳақида ўйламаяпман. Фикримча, бугун "Реал" ишқибозлари учун муҳим кун ва мен қайтганимдан хурсандман" — Зидан иштирокидаги матбуот анжумани

"Реал" жамоасига Зинедин Зидан бош мураббий этиб тайинланди.

"Реал" бош мураббийи ва жамоа президенти иштирокидаги матбуот анжумани LIVE

ЯНГИЛАШ

01:11. Шу билан бугунги матбуот анжумани ўз ниҳоясига етди.

01:09. "Роналдунинг ўрнини тўлдирадиган футболчи ҳақида ўйламаяпман. Фикримча, бу кун муҳим ва мен қайтганимдан хурсандман. Кейинги мавсум учун керакли одамлар билан муҳокама юритишмизга вақт етарли. Лекин, ҳозир қолган 11 ўйинни ўйламоқдаман", - деди Зинедин Зидан.

01:02. "Бутун мавсумни кузатиб бордим. Футболчилар билан бирга бўлишни хоҳлайман. Ўйлашимча, улар биринчи навбатда бу йил жуда оғир ўтгани ва бу футболда бўлиб турадиган вазият эканини тушунишлари лозим. Ҳар доим ҳам ғалаба қозониб, яхши натижаларга эришиб бўлмайди".

00:58. "Айни дамда техникаси юқори бўлган футбочлилардан ташкил топган жамоага устозлик қиламан. Ортда қолган 9 ой мобайнида қувватимни созлаб олдим ва ўз ишларим билан шуғулландим. Ҳозир "Реал Мадрид" билан тажриба тўплашга тайёрман", - дея фикрларини давом эттирди франциялик мутахассис.  

00:50. Криштиану Роналду жамоага қайтадими? Сиз қайтдингиз...

- Ҳозир Роналдунинг қайтиши ҳақида гапирадиган пайт эмас. Ўзингиз ҳам яхши тушуниб турибсиз, Криштиану тарихда қолди. Ҳеч ким буни ўзгартира олмайди. Айни вақтда бу нарсаларни гапириш ноўрин, деб ўйлайман.


00:42. "Кейинги йилларда барчаси ўзгариб кетиши мумкин. Лекин, ҳозир айтишим керак бўлган нарса шуки, олдимизда 11та ўйин бор. Уларнинг барчасида яхши натижа кўрсатиб, мавсумни кўтаринки рухда якунлашимиз керак", - дейди Зидан. 

00:39. "Бу мен учун катта масъулият. Клуб вакилларининг барчаси жамоани қаттиқ севишади. Мен ҳам уларнинг ичидаман. Футболни севаман, мен "Реал" либосида кўп ўйнаганман ва кўплаб совринларни қўлга киритганман. Ҳозир "Реал" билан эришган ютуқларим билан чекланиб қолмайман. Яна қайта соғлом жамоа қурмоқчиман.

00:30. Зинедин Зидан: "Мен бугунги воқелик ҳамма учун алоҳида кун эканини биламан ва уйга қайтганимдан бахтлиман. Жамоага қайтиб келганимдан хурсандман. Клубга қайтиб, "Реал" учун яна ишлашда давом этаман. Бундан жуда бахтиёрман. Эртадан иш бошлаймиз".

Зидан сўзга чиқди


00:23. Перес: "Беш йил ичида 4 маротаба ЕЧЛ ғолиблиги амалда такрорлаб бўлмас натижа. Бундан фахрланаман. Бу албатта "Реал" афсонасига тегишли, бу абадий бўлиб қолади. Биз учун дунёнинг энг яхши мураббийи "Реал"га қайтди". 

00:17. "Биз, мадридликлар 117 йиллик тарихимизнинг энг ёрқин босқичларидан бирида яшадик. Бугун биз Европада 1000 кундан ортиқ вақт давомида чемпион жамоамиз. Биз қийин ва мураккаб даврни бошдан кечирдик, лекин ҳозир бу мухлисларга қанчалик оғир эканлигини биламиз", - дея Перес ўз кириш сўзида айтиб ўтди.

00:03. 2018 йил 31 май куни "Реал"ни тарк этган Зизу 284 кундан кейин жамоага қайтди.

23:43. Зинедин Зидан ва Флорентино Перес билан суҳбат Тошкент вақти билан 00:00да бошланади. Ушбу ҳавола орқали ҳам кузатишингиз мумкин.

23:42. Умуман, Зайниддин Зидан “қаймоқранглилар” бош мураббийи сифатида 149та ўйинда қатнашган. Шуларнинг, 104тасида ғалаба қозониб, 16тасида муваффақиятсизликка учраган. Яна 29 учрашувда эса унинг шогирдлари муроса йўлини танлаган. Ғалаба кўрсаткичи - 69%.

23:40. Франциялик мутахассис бошқарувида "қаймоқранглилар" ўйинида ўсиш кузатилган ва 2016 йил 2 апрель санасида "Барселона"га қарши класикода ғалаба қозониб, жамоани яна ЛаЛига чемпионлик пойгасига қайтара олган. Ўша мавсумда "Барселона" 91 очко тўплаб, чемпионликни қўлга киритган бўлса-да, "Реал" сўнгги ўйинга қадар каталонияликларга кучли рақобат ярата олган ва 90 очко билан иккинчи ўринни қўлга киритган.

23:38. Зидан қўлостида "қироллик клуби" дебют учрашувини "Депортиво" клубига қарши ўтказиб, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

23:36. Зинедин Зидан дастлаб 2016 йил 4 январь куни Рафаэль Бенитес ўрнига "Реал" бош мураббийи этиб тайинланган.

Расман: Зидан "Реал"га қайтди 

Зидан “Реал” мураббийи сифатида қандай натижаларга эришганди

Рейтинг: +91   

Фикрлар

+13   
12 мар 00:33:20
Sardor Soxibovich
Garchi realni yoqtirmasam xam Zidan qaytgani uchun qancha + kerak bulsa bosishga tayyorman. Endi sal bulsada raqobat buladi bizni BARSELONAMIZGA!
Realchilar klubingizga omad tileman tezroq uz mavqelarini tiklab olishlaringni tilakdoshiman.
+9   
11 мар 23:51:26
Shakal
Azar bilan Mbappe ham yo'lda kelishyapti.
+4   
12 мар 07:23:47
Uz xits
Hammaga salom Mani ismim Zafar man hozirda Saxalindaman bir iz muamolar bulib qoldi iltimos vatandoshlar qullaringdan kelgancha yordam qilinglar xudo xayringizi bersin sizlarni iltimos juda qiynalyapman yolvoraman yordam qilinglar mandan qaytmasa xudodan qaytsin ilohim 4276500043199601 seberbank iltimos 100 rubl bulsa ham yordamlaringni ayamang
+4   
12 мар 01:27:37
Khorezm United
Zidan "Real"ga qaytishi uchun Peresga mana shu shartlarni qo'yibdi:

1. Jamoani to'liq nazorat qilish;
2. Jamoada ko'rishni istamagan futbolchilarni sotish;
3. Marselo bilan Isko sotilmaydi;
4. Xames "Real"ga qaytmaydi;
5. Mbappe bilan shartnoma imzolash.

Hozirgina buni boshqa saytdan o'qidim
+2   
12 мар 05:47:36
Chelsi&Real Madrid
Абдумухтор фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
2001 йил 28 ноябрда Зидан РЕАЛДА дебют уйинини отказган экан кизиги шундаки оша дебют ойинида ойинни 70 дакикаларида Соларини орнига замендан тушганакан
Ajoyib.....+++++++++++++++++++
+2   
12 мар 01:27:48
Isroil Qosimov
Ман Реални ва уларнинг хакикий мухлисларини чин юракдан табриклайман. Зидан хакикий феномен. Ундан бошкаси бундай килмасди. Килолмасди. Хардоим такидлайман Барселона мухлисиман. Лекин Реални хурмат киламан. Бу буюк клублардан бири. Буюклиги шундаки у хеч качон 1 инсонга богланиб колмаган. Инсонлар келади ва кетади. Лекин клуб ушалигича колади. Хозир уларда утиш даври,бу давр хаммадаям булади ва булган. Шунинг у.н ОМАД .
+2   
12 мар 01:21:57
Shved
Peresni axmoq Prezident ekanligini isbotlab bergan inson bu Zidan. Boshini egishga majbur qilgan Zidan. Gap yoq. Zidan. Real qancha millionlarni yuqatdi
+2   
12 мар 01:11:19
REAL MADRID
Zidan Mbappe, Azar, balki Kante ni ham olib kelar. Lekin menimcha Neymarni olib kelmasa kk, sababi uning xarakteri Zidanga mos kelmasa kk...
+2   
12 мар 00:45:27
Bo'ron
Ronalduni hizmatlariyam Zidannikidan kammas Real un
+1   
12 мар 05:52:12
SoLiYeV SoLiJoN FC Andijon RMA
Hush kelibsiz zidan og'a
+1   
12 мар 04:39:28
MJM
Ana endi zidanni xaqiqiy kucni blsa boladi
+1   
12 мар 01:29:19
Eng gullagan yowlik chogimda
Bekorga sochi tokilmagan ekan... sababi juda aqlli inson Zizu...3 marta Chl ni olgandan keyin Realga koz tegib oyini chiqmasligini hurmat dahwatligida ketiwni va barbir jamoa inqirozga tuwiwini bilgan... mana endi keldi va yahwi oyin korsatsa yana Dohiyda bu kal bowinga malades Zidanjon... manimcha Marselo va Ramos qoladi endi Beyl va Benzemani sotib Mbappe Yoki Solhiddinni opkelsa yana Real Real Hitda... Lekin gap yoq bu ahir Zayniddinda ozbekda vaziyatga qarab iw qiladigan
+1   
12 мар 01:17:54
S a n j a r.)))
Фикрлардаги баьзи хатоликлар учун узр. Хурсандчиликдан клавиатуралар босилиб кетябди.))
+1   
12 мар 01:14:38
ODDIY TOMOSHABIN
Bekor qaytin zedan
+1   
12 мар 00:40:28
AnDiJoN UzB
OTJ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tug'risi dustim tel qilib zedan qayti dib aytdi shunchaki xazillashayoti dib uyladim etibor bermadim entirnitga kirgandim kuzlarimga ishonmadim
Xa ola "ENTIRNIT" aldamidi krb turn! Barsa muxlislari nomidan Realga omad Zidanga daromad tlimza
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг