

Катта эҳтимолки, "шпорлар" устози Харри Кейн билан бирга келиши айтилмоқда. Француз мутахассиси бу маълумотлар ҳақида фикрини билдириб ўтди.
"Бу исталган мураббийнинг ҳар кунги иши. Бундай ҳолатга фақат Мадридда дуч келмайсиз. Жамоада қийин ҳолат бўлган пайтда, уни ким бошқариши мумкинлиги ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлайди. Бу мени таъсирлантирмайди. Мен ҳар куни ўз ишимни бажараман. Асосий мақсадим - футболни кўтариш.
Кейинги йил ҳақида ўйламаяпман. Нима бўлишининг менга фарқи йўқ", - деди Зидан.




