Зидан "Челси"ни бошқаришга тайёр, аммо унинг иккита шарти бор

Aslanov Jasurbek
18 фев 2019, 10:46
Франциялик мутахассис Зинедин Зидан "Челси"ни бошқаришга тайёр, аммо икки шарт билан.

Маълумотларга кўра, мураббий янги футболчилар хариди учун камида 220 млн. евро олмоқчи. Иккинчи шарт - ярим ҳимоячи Эден Азарни жамоада сақлаб қолиш.

2018 йилда Зидан "Реал" билан кетма-кет учинчи марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлди. Франциялик футбол тарихида илк бор бу натижага эришга мутахассисга айланди.

"Челси" айни дамда АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Sun

Сўнгги янгиликлар

Барча ›