Зидан "Челси"да ишлашни хоҳламаяпти

Aslanov Jasurbek
25 фев 2019, 16:10
"Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан "Челси"ни бошқариш ниятида эмас.

Олдинроқ, "аристократлар" раҳбарияти Маурицио Сарри қўл остидаги жамоа натижаларидан норози эканлиги ва унинг ўрнига Зинедин Зиданни тайинламоқчи эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.

Бироқ франциялик "Челси"ни бошқармоқчи эмас. Зидан Премьер-лигада ишлаш нияти билан ёнмаяпти. У инглиз клублари орасида фақат "Манчестер Юнайтед"ни танлаши мумкин.

Мутахассиснинг ўзи "Ювентус"ни бошқармоқчи.

Кепа "Челси"ни бутун дунёга шарманда қилди

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Espanol