

Учрашув 2:1 ҳисобида мадридликларнинг ғалабаси билан якун топди.
"Гарет Бэйл учун хурсандман. У захирадан майдонга тушиб, баҳс тақдирини ҳал қилди. Натижа адолатли. Учрашув давомида бизга осон бўлмади, аммо бу футбол. Баъзида тўп дарвозага киришни истамайди, аммо ўйнашда давом этиб, вазиятлар яратиш лозим.
Видеотакрорлар? Тизим шундай ишлайди, кўникиш керак. Касемиро урган гол такрорий лавҳасида нима бўлганини билмаймиз" - дейди Зидан.



