Зидан: "Азар қийин даврни ўтказмоқда"

Mirjalol Normatov
5 июл 2020
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан ҳужумчи Эден Азарнинг ҳозирги ҳолатига тўхталди.

"Эден ҳозир қийин даврни бошидан ўтказмоқда. Унинг соғлиғини хавф остига қўймоқчи эмасман. Шунингдек,  у ҳам бизнинг режаларимизга розилик берди. Эден ушбу мавсумда яна ўйнашига умид билдириб қоламан. У "Эспаньол"га қарши ўйинда қаттиқ зарба қабул қилиб олди. Шу сабабли ҳозирда у билан махсус мутахассислар ишлашмоқда", - деди Зидан.

Ушбу мавсумда 29 ёшли Азар "Реал" таркибида барча турнирларда 1 гол ва 7 ассист қайд этди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йил ёзига қадар мўлжалланган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal