"Биз ғалаба қозонишни истагандик. Ўзбекистон бугун яхши ўйин намойиш этди. Йигитларимда яхши ҳусусиятлар кўзга ташланмади. Рақиб кучли ўйнади", - деб гап бошлади мураббий.
- Ушбу мағлубиятдан сўнг КХДРнинг кейинги босқичга чиқиш имкониятни қандай баҳолайсиз?
- Ҳали иккита ўйин бор, имконият доим сақланиб қолади. Навбатдаги баҳсларда охиригача курашамиз.
- Учрашувнинг сўнгги сонияларида жамоаингизда гол уриш 100 фоизлик имконият бўлганди. Шу борада фикрларингиз...
- Ҳа тўғри яхши имконият бўлганди, аммо гол ура олмадик. Балки кейинги ўйинларда бундай вазиятлардан сўнг гол урармиз.
- Рақиблар ҳақида нима дея оласиз?
- Учала рақиб ҳам кучли. Лекин биз ўз ўйинимизни намойиш этишга уринамиз.
- Ўзбекистондан нима кутгандингиз ва сиз кутган нарсалар ўзини оқладими? Яна бир савол ўйинда кучли ёмғир ёғди бу футболчиларга қанчалик таъсир қилди.
- Биз бугун қарши ҳужумда ўйнашни режалаштиргандик. Гол урилгунга қадар барчаси яхши кетаётганди. Стратегиямизни охиригача ўзгартирмадик. Ёмғир иккала жамоа ўзининг бор кучини намойиш эта олмади. Лекин шунга қарамай йигитлар ҳаракат қилишди.
- Гуруҳдаги рақиблардан бири бўлган Хитой жамоасини қанчалик яхши ўргандингиз?
- Хитой ҳам яхши жамоа ҳисобланади. Кейинги босқичга чиқиш учун иккита ўйин қолди, рақиб танламаймиз. Мана шу икки ўйинда бор кучимизни ишга соламиз.
Хайрулла Холиқов, Нарзулла Сайдуллаев
Сидней шаҳридан