Жек Родуэлл: "Англиялик ёш футболчиларга "Манчестер Сити"га ўтишларини маслаҳат бермаган бўлардим"

Aziz Tukhtamuradov
9 авг 2014, 23:37
"Сандерленд" жамоасининг янги футболчиси Жек Родуэлл англиялик ёш истеъдод соҳибларига "Манчестер Сити"га ўтмаслик кераклиги маслаҳат берди.
Мен англиялик ёш футболчиларга "Сити"га ўтмасликларини маслаҳат берган бўлардим. Яхшиси ўйин амалиётига эга бўлиш муҳимроқ. Бошқа томондан яхшироқ жамоага ўтиб, ўзининг энг яхши сифатларини очишга ҳаракат қилиш ҳам мумкин. Агарда мен сўнгги икки мавсумда керакли ўйин амалиётига эга бўлганимда, ҳозир умуман бошқа Родуэллни кўрардингиз ва мен жаҳон чемпионатига борган бўлардим. Мени бунга тўлиқ ишончим комил.

Эслатиб ўтамиз, Жек Родуэлл сўнгги икки мавсумни "Сити" таркибида ўтказди ва жами бўлиб 16 учрашувда майдонга тушди.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru