UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26"Байер" клуби "Аякс" ҳимоячисини сотиб олди  2 13:19ОЧЛ. Бугун Шарқ минтақасида 1/8 финал ўйинлари старт олади  0 13:14Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:05Копа Америка. Якунланган 1-тур ҳақида  0 12:54"Атлетико" "Реал" футболчиси билан шартнома бўйича келишиб олди  2 12:41"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд билан келишиб олди  2 12:35Неймар "Барселона"га қайтишга яқин  20 12:07Сарри "Ювентус"да Икарди ва Маркиньосни кўришни хоҳламоқда  4 12:00Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 11:42"Барселона" ва "Валенсия" ўзаро дарвозабон алмашадими?  4 11:31Суарес қариётганлигини ва "Барселона" ҳужумчи олиши кераклигини таъкидлади  22 11:00Уругвайнинг 72 ёшли афсонавий бош мураббийи — Оскар Табарес ҳақида  6 10:59Куннинг энг қувноқ хабари. Менди "Сити"даги "ака-ука сариқлар" устидан кулди  5 10:54"Манчестер Юнайтед" Погбага ҳафтасига 500 минг фунт тўлашга тайёр  12 10:27"Галатасарой" ўзининг келаси мавсум учун либосларини тақдим этди  4

ЖЧ-2014. Мюллерга аталган кун Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мюллерга аталган кун

Германия ҳамда Португалия ўйини тортишувли вазиятларга бой бўлди. Дастлабки дақиқаларда Португалия кескинроқ ҳужумлар уюштира бошлади.
Улар ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очишни мақсад қилишгани кўриниб турганди. Лекин, 11 дақиқада Мирослав Мажич Португалия дарвозаси томон пенальти белгилади ва деярли бутун ўйинни ўзгартириб юборди. Томас Мюллер 11 метрлик нуқтадан адашмади. Шундан кейин ҳам Роналду ва жамоадошлари бин нечта ҳужум ташкил этишга уринишди. Аммо, уларнинг ҳужумларига якун етишмади.

Учрашувнинг 32 дақиқасида Тони Крооснинг бурчакдан етказиб берган тўпини Матс Хуммельс боши билан Руи Патрисиу қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.

Биринчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган ўтиб бораётганда яна ўша Кроос тўпни жарима майдончасига етказиб берди. У ерда Бруно Алвеш аввалига тўпни қайтаришда техник хатога йўл қўйган бўлса, ундан сўнг тўп учун якка курашда Мюллерга ютқазиб қўйди. Томас эса дублни расмийлаштирди.

Ўйинга якуний нуқтани ҳам Мюллер қўйди. 78 дақиқада Шюррленинг зарбасини Патрисиу қайтаради, қайтган тўпни эса деярли бўш қолган дарвозага жойлаб қўйди.

Португалия терма жамоасининг ҳужумлари пала-партиш кўриниш олаверди, немислар эса ажойиб ўйин кўрсатишди ва ҳақли ғалабани қўлга киритишди.

Португалия учун ўйин жуда ҳам омадсиз ўтди. Биринчи бўлимнинг ўзида белгиланган пенальти, мажбурий ўзгариш ва қизил карточка кўп нарсани ўзгартириб юборди.

Германия бу ўйинда чемпионлик учун асосий даэвогарлардан бири эканлигини исботлади.

ЖЧ-2014. “G” гуруҳи. 1-тур
Германия – Португалия
4:0

"Фонте Нова" стадиони
Бош ҳакам: Милорад Мажич (Сербия)
Қанотлардаги ҳакамлар: Милован Ристич, Далибор Жўржевич.
Голлар: Томас Мюллер 11 (пен.), 45+1, 78, Матс Хуммельс 32

Германия: Мануел Нойер, Бенедикт Ховедес, Матс Хуммельс (Шкодран Мустафи, 73), Сами Хедира, Месут Озил (Андре Шюррле, 62), Томас Мюллер (Лукас Подольски), Филипп Лам, Пер Мертезакер, Тони Кроос, Марио Гётце, Жером Боатенг.

Португалия: Руи Патрисиу, Бруну Алвеш, Пепе, Мигел Велозу (Коста, 46), Фабио Коэнтрау (Алмейда, 65), Криштиану Роналду, Жоао Моутиньо, Угу Алмейда (Эдер, 27), Раул Мейрелеш, Луиш Нани, Жоау Перейра.

Огоҳлантиришлар: Жоау Перейра 11
Четлатиш: Пепе 37 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг