UZ

Сўнгги янгиликлар

02:48Хави: "Ҳакамлар хатолари сабабли турнирдан чиқиб кетдик"  0 02:00ЕЧЛ. Иккита қизил карточка кўрсатилган ўйинда ПСЖ "Барселона"ни йирик ҳисобда енгиб, ярим финалга йўл олди  338 01:58ЕЧЛ. Жанговар кечган баҳсда "Боруссия" "Атлетико"ни мусобақадан чиқариб юборди  25 00:14Бразилияда футбол маскотига қизил карточка кўрсатилди  3 23:57Эден Азарнинг укаси 2024 йил бошқа майдонга туша олмайди  0 23:42Россия кубоги. Файзуллаев гол уриб, ЦСКА ғалабасига ҳисса қўшди  4 23:22Абдусамад Дўрмонов: "Футбол ўйнаётган жамоа ҳар доим юқори ўринлар учун ҳаракат қилиши керак"  2 22:42U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея ўйин сўнгида ғалабани илиб кетди, Таиланд эса Ироқни аяб ўтирмади  4 22:25Дмитрий Ким: "Чиғатой"нинг мақсади ёш иқтидорларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  0 21:58"Барселона" мухлислари ПСЖ вакиллари яшаётган меҳмонхона яқинида мушакбозлик қилишди  13 21:31Улуғбек Бакаев: "Аввало гуруҳдан чиқиб олайлик"  3 21:06Наврўз Алимов: "Кучли жамоаларга қарши ўйинлар Биринчи лигада ёрдам беради"  2 20:30"Холматовнинг орзуси улкан нур ила қайноқ". Диёр Холматов U-23 Осиё кубоги олдидан ФИФАга интервью берди  18 20:23Ўзбекистон футзал терма жамоасининг асосий дарвозабони Осиё кубогини ўтказиб юборади  8 20:20U-23 Осиё кубоги. Бир киши кам бўлиб қолган Япония Хитойни минимал ҳисобда енгди  0

ЖЧ-2014. Мундиалга бораётган голеадорлар ТОП-5 Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиалга бораётган голеадорлар ТОП-5

Жаҳон чемпионатида бораётган футболчилар ичида терма жамоаси сафида энг кўп тўп киритган голедорлар ТОП-5 билан таништириб ўтамиз.

Мундиалга кўп футболчилар ўзлари билан керакли нарсаларни олиб кетишади. Масалан Англия терма жамоаси аъзоси Бейнс ўзи билпн гитарасини олиб кетган. Бўш вақтларида овуниб ўтириш учун. Баъзи футболчилар эса бошқа нарсаларни олиб кетишмоқда. Биз сизга сўзламоқчи бўлган беш футболчилар ўзлари билан Бразилияга "омадли" бутсаларини олиб кетишмоқда. 

5. Криштиано Роналдо - Португалия (49 гол)

Мундиалда иштирок этаётган жамоалар сафида ҳозирда энг кўп гол киритган футболчилар бешлигини амалдаги "Олтин тўп" соҳиби Криштиано Роналдо очиб беради.
Португалия терма жамоаси юлдузи ҳисобида 49 та гол мавжуд. Айнан шу футболчининиг иқтидори ва голларидан бутун Португалия халқи умидвор. Европа бразилиясининг муваффақиятли иштироки кўпроқ Роналдога боғлиқ.

4. Самуэль Это`О - Камерун (56 гол)

Кейинги тўртинчи поғонада Самуэль Это`О бормоқда. Камерун терма жамоаси ҳужумчиси 56 бор рақиб дарвозасини ишғол этишни уддасидан чиққан. Бу футболчи ҳам Камеруннинг айни пайтда етакчиси ҳисобланади.

3. Давид Вилья - Испания (58 гол)

Учинчи ўринда Испания терма жамоаси "снайпери" Давид Вилья турибди. Ушбу ҳужумчининг терма жамоа учун киритган голлари сони 58 ташкил этади. Давид Вилья ушбу мундиалда жамоасининг асосий ҳужумчиси сифатида ўйнаши қўроқ остида. Сабаби, Испания таркибида Диего Коста ва Фернандо Торрес каби футболчилар ҳам мавжуд. Агарда Костани жароҳати безовта қилмаса, катта эҳтимол билан Диего Коста мундиалда "қизил фурия"нинг асосий ҳужумчиси бўлади.

2. Дидье Дрогба - Кот-д`Ивуар (65 гол)

Иккинчи поғонада Кот-д`Ивуар етакчиси Дидье Дрогба бормоқда.
Бу голедор ҳисобида 65та гол бор. Дидье Дрогба терма жамоасини мундиалда ўз ортидан етаклай олиши тахмин қилинмоқда. Дрогба учун бу мундиал сўнггиси бўлади. Албатта, ўзининг оҳирги чемпионатида Дрогба янада мазмунли ва кучлироқ ўйнашга ҳаракат қилиши аниқ.

1. Мирослав Клозе - Германия (69 гол)

Олий ўринда Мирослав Клозе турибди. Клозенинг ҳисобида 69 та гол мавжуд. Мундиалда қатнашаётган ичида энг кўп рақиблар посбонини ранжитган футболчи бу Клозе. Шунингдек, у яна бир катта рекорд остонасида турибди. Агарда Бразилия майдонларидаги мундиалда Мирко камида иккита тўп киритадиган бўлса, у афсонавий ҳужумчи Роналдони голлар сони бўйича ортда қолдиради ва Жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланади. 


Умуман олганда, Клозе мундиалда қай тарзда ўйнаш кераклигини жуда яхши билади. Мирослав Клозе учун бу чемпионат тўртинчиси ҳисобланади. Бунгача Клозе 2002, 2006, 2010 йилларда ўтказилган мундиалларда иштирок этган ва барча чемпионатларда гол кирита олган. Дастлабки мундлиалда 6та, кейингисида 5та ва ЖАРда ўтказилган чемпионатда рақиблар дарвозасига 3 марта йўл топа олган. Бу сафарги мундиалда ҳам Клозе тўп кирита оладими-йўқми деган савол ҳозирда жуда кўпчиликни қизиқтирмоқда.


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика