UZ

Сўнгги янгиликлар

20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  8 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  12 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Германия Янгиликлар

ЖЧ-2014. Мундиал иштирокчилари - Германия

Жаҳон чемпионати "G" гуруҳи вакили Германия терма жамоаси билан таништириб ўтамиз.


Германия терма жамоаси мундиалда қатнашиш ва унда ғолиб бўлиш борасида ҳам етарлича тажриба эга жамоа ҳисобланади. Айнан немислар Бразилиядан кейин бу мусобақада энг кўп иштирок этиш борасида Италия терма жамоаси бир хил натижани қайд этиб туришибди. Германия ва Италия терма жамоаси 19та мундиалдан 17тасида бевосита иштирок этишган. Немислар 3 карра Жаҳон чемпиони номига сазовор бўлишга ҳам улгуришган.
Германия футболи, умуман Гермнания терма жамоаси ҳақида жуда кўп гапириш мумкин. Бу давлатда футбол сўнгги йилларда яшин тезлигида ривож олиб бормоқда.
Германия 1954 йилдан бошлаб ФИФАга аъзо кирган.
Немислар халқаро мусобақаларда иштирок этиш ва унда энг яхши натижаларни қайд этиш борасида етакчи ҳисобланишади.

Германия терма жамоаси уч бор Жаҳон чемпиони, уч бор Европа чемпиони, ва тўрт маротабадан жаҳон чемпионатининг кумуш ва бронза медаллари соҳиби. Шунингдек, уч бор Европа чемпионати кумуш ва икки маротаба бронза медалига эгалик қилган. Жаҳон ва Европа чемпионатларидаги совринлар бўйича Германия терма жамоасига етадиган йўқ ҳозирча.

Германия Европа жамоалари ичидан илк бор "олтин дубл"ни нишонлашга эришган. 1972 йилда Европада тенгсиз бўлган немислар, орадан икки йил ўтиб, Жаҳонннинг энг кучли терма жамоасига айланишган. Франц Беекбауэр етакчилигида немислар исталган рақибларни тор-мор келтиришган.

Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Германия терма жамоаси ҳам эркаклар ва ҳам аёллар ўртасида Жаҳон чемпионлигига эришган ягона жамоа ҳисобланишади.


Швейцарияда ўтган Жаҳон чемпионатида Германия иштирок этади ва ўзининг мундиалдаги илк олтин медалларини айнан шу мамлакатда қўлга киритади. Гуруҳ босқичида Германия Венгрия, Туркия ва Жанубий Корея билан бирга тушади. Венгрия гуруҳдаги ўйинда Германияни 3:8 ҳисобида тор-мор келтиради. Лекин Германия чиқиш учун ўтказилган плей-офф ўйинида Туркияни аяб ўтирмайди ва 7:2 ҳисобида мағлубиятга учратади. Кейин чорак финалда Югославия доғда қолдирилади. Ярим финалда эса Австрия йирик ҳисобда таслим этилади ва финалда эски таниш Венгрия билан дуч келишади.

Ўша пайтдаги немислар мураббийи Хербергер гуруҳдаги ўйинда иккинчи таркибни қўйгани маълум бўлади. Финалдаги баҳсда Зепп Хербергер асосий футболчиларни майдонга ташлайди ва ўз режасини пухта амалга оширади. Лекин учрашув яна Венгрия терма жамоаси режаси остида бошланади. Ўйиннинг 10 дақиқаси ўтиб бораётган бир паллада, таблода 2:0 ҳисоби ёниб турарди. Кўпчилик бу сафар ҳам Венгрия осонлик билан немислар мағлуб этади деган ҳаёлга боради. Аммо якунда бутундай бошқа натижа қайд этилади. Германия катта ирода кўрсатиб, 0:2 ҳисобини 3:2га айлантира олади ва ўз мамлакатларига қаҳрамонлардек Жаҳон кубоги билан қайтишади.


Швецияда ўтган 1958 йилги Жаҳон чемпионатида немислар Ирландия, Аргентина ва Чехия жамоалари билан бир гуруҳдан жой олишади. Илк ўйинда Германия Аргентина устидан ғалаба эришиб, илк бор европадан бўлмаган жамоани мағлуб этишади. Кейинги иккита учрашувни эса дуранг натижаси билан якунлашади. Мусобақанинг ярим финалида Германия Швеция билан дуч келади. Ўшанда жамоага Фриц Вальтер ва Эрик Юсковяк ёрдам бера олишмайди. Бу эса Швеция билан бўлган ўйинга ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди ва Швеция 3:1 ҳисобида ғалабани тантана қилади.

Ўшандан бери немис мухлислари шведлар ўртасида катта низо келиб чиқади. Учрашув давомида швециялик ишқибозлар биргаликда жамоаларини қўллаб-қувватлаш билан бирга, Германия томон ёмон сўзлар ишлатишади ва мухлислар ўзаро орани очиқ қилишга киришиб кетишади. Немис футболи раҳбари Пеко Бауэнснинг фикрича, швецияликлар Германия қарши атайин "бўҳтон" ўйлаб чиқишади. Шунингдек, учрашувни бошқариб борган венгриялик ҳакам Иштван Жолту атайин Германия қарши қарорлар чиқариб, тўрт йил аввалги финал аламини олади деб ёзади - Kiсker нашри.

Шундан сўнг Германия яна бир қатор мундиаллар иштиркчиси ва совриндорига айланади. Лекин кейинги кубокни улар 1974 йилга келиб қўлга киритишади.
Аввалига жамоа 1972 йилда Европа чемпионатида зафар қучади. Кейин эса 1974 йилда бўлиб ўтган мундиал улар учун омадли келади. Зепп Майер, Берти Фогтс, Пауль Брайтнер, Шварценбек, Беккенбауэр, Хёттес, Виммер, Кулльман, Нетцер, Оверат, Ули Хёнесс, Флоэ, Бонхоф, Грабовски, Каппелльман, Кремерс, Нигбер, Клефф, Хайнкес, Герд Мюллер, Хёльценбайн ва Дитер Херцог сингари футболчилар билан Германия "олтин дубл"ни нишонлайди.

Германия канцлери Ангели Меркель терма жамоанинг ашаддий ишқибози саналади

Германия қайси турнирда иштирок этмасин, ҳаммасида ғолибликка энг асосий даъвогар жамоалар сафида тилга олинар эди. Айнан шу вақт мобайнида, Германия терма жамоаси "немис машинаси", "Футболни 11 киши ўйнайди ва оҳирида немислар ғалаба қозонади" деган иборалар пайдо бўлади. Дарҳақиқат, немислар исталган мусобақада ўзалирини ёрқин ўйинларини кўрсатиб, мухлислар қалбидан муқим жой эгаллашади.

Янги асрдаги жамоага ҳақида тўхталадиган бўлсак унда Германия терма жамоасини "омадсиз" ёки "медалчи" жамоа сифатида тилга олишимиз мумкин. Масалан, 2002 йилда Япония ва Кореяда ўтказилган Жаҳон чемпионатида немислар финалда Бразилияга мағлуб бўлишади ва кумуш медаллари билан чекланиб қолишади. Кейинги ўз уйларида ўтган чемпионатда ҳам уларга бош совринни қўлга киритиш насиб этмайди. Ярим финалда Италияга имкониятни бой беришгач, учинчи ўрин учун баҳсда Португалияни Бастиан Швайнштайгерни бир ўзи мағлуб этади ва немисларга навбатдаги медални тақдим этади. Кейинчалик 2008 йилги Европа чемпионатида немислар финалда испанларга мағлуб бўлишган эди.

Медалларни тақишдан чарчамаган немислар 2010 йилги мундиалда ҳам кутилмаганда жуда яхши иштирок этишади ва ярим финалда яна испанларга имкониятни бой бериб, учинчи ўрин учун курашда Уругвайни таслим этишни уддасидан чиқишади. Навбатдаги бронза медали нақд. Кутилмаганда деганим, немислар ЖАРдаги мундиалда ғолибликка асосий даъвогарлар руйхатидан чиқариб ташланади. Бунга етарлича сабаблар бор эди. Биринчиси жамоа Йоахим Лёв томонидан кескин ёшартирилади ва Баллак ҳам жароҳати сабаб мундиални ўтказиб юбориши аниқ бўлади. Шунингдек, камига ўша пайтдаги асосий посбон Рене Адлер ҳам жароҳат олиб қолади.

Етакчиларисиз қолган немислар ва ўша пайтда авлодлар алмашувини амалга ошираётган Йоахим Лёв жамоасига кўпчилик беписандлик билан қараганди. Рене Адлер ўрнига Мануэль Нойер дарвозани эгаллайди ва ўша мундиал Нойер учун жуда муҳим бўлиб қолади. Нойер нафақат кашф этилади, балки ўзининг ишончли ҳаракатлари эвазига кейинчалик ҳам Германиянинг асосий дарвозабони мақомини олади. Баллакни ўрнини тўлдирган Хедира ҳам терма жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланиб улгуради.

Шунингдек, Томас Мюллер ва Месут Ўзиллар кашф этилади. Умуман олганда, Йоахим Лёв айнан шу турнир орқали ҳозирда Германиянинг "олтин авлоди" сифатида қаралаётган жамоа ўзагини тузиб олади. Сал қолсаку, ўша таркиб билан ғам финалга чиқишга яқин қолган эди. Аммо ярим финалда немисларга Томас Мюллер етишмайди. Аргентина билан бўлган чорак финал баҳсида ҳамюртимиз Равшан Эрматов Томас Мюллерни огоҳлантиргани, якунда немисларга қимматга тушганди. Йоахим Лёв танлаган тактика ва ўйлаган режаси мундиал олдидан кескин танқидларга учраганди. Аммо Лёв ўз ишини қилишда давом этди ва якунда ўзи ва бошқалар истаган натижага эриша олди. Бу борада Лёвнинг хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.


Кейинчалик Евро-2012да кўпчилик Германия бу сафар Испания гегемонлигига якун ясашини кутади. Аммо Европада яна Испания чемпионликни қўлга киритади. Германия учун ҳаммаси яхши кетаётган бир пайтда, ярим финалда Италия билан дуч келади. Биласиз, Италия терма жамоаси немислар учун анчагина ноқулай жамоа ҳисобланади. Айнан шу нарса яна ўз исботини топади. Марио Балотеллининг "балотеллича" голлари Германияни қийин вазиятга тушириб қўяди. Немислар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин, финалга барибир "скуадра адзурра" чиқади. Германия эса яна бронза медаллари билан чекланиб қолади.

Умуман олганда, сўнгги йилларда Германия нафақат Италияни, балки Испанияни ҳам ютишни уддасидан чиқа олмаяпти. Йоахим Лёв шогирдлари бу сафар ушбу анъанага чек қўйишга қаттиқ бел боғлашган.

Немислар ҳозиргача расмий ўйинларда Италияни бирор маротаба ҳам мағлуб эта олишмаган. Италия немислар учун ҳақиқатда жуда ноқулай рақиб.

Лекин бу сафар Йоахим Лёвни ҳақиқий синовлар кутмоқда. Орадан тўрт йил вақт ўтди. Швайнштайгер, Лам, Месут Ўзил, Мюллер, Кроос, Хедира, Подольски, Нойер, Клозе олдига Гётце, Шюррле, Дракслер, Хуммельс каби яна бир қатор истеъдодли ва анчагина тажриба тўплаган ёшлар жамланишди. Марко Ройс эса сўнгги паллада жароҳат олиб, мундиалда қатнаша олмайдиган бўлди. Лекин унинг ўрнини тўлдира оладиган ижрочилар ҳозирги Германия таркибида кўплаб топилади. Бу сафарги мақсад ва вазифа аниқ. Фақат чемпионлик. Йоахим Лёвнинг меҳнатлар самарасини айнан Бразилия майдонида бўлиб ўтадиган чемпионатда кўрамиз ва билиб оламиз. "Немис машинаси" Бразилия шосселарида қай даражада тезлик билан ҳаракатлана олар экан? Буни вақт кўрсатади.

Клозе мундиалга учта аниқ мақсад билан бормоқда. 1.Чемпионлик. 2. Тўпурарлик. 3. Рекорд.

"Немис машинаси" мундиалда жами 99 ўйин ўтказган. Шуларнинг 60тасида ғалаба қозонган, 19 ўйинда дуранг қайд этилган ва 20 учрашувда имконият бой берилган. Тўплар нисбати: 206-117.


Германия терма жамоаси ҳақида:

Ташкил топган йил: 1899

Минтақаси
: УЕФА

Бош мураббий: Йоахим Лёв

Жамоа сардори
: Филипп Лам

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Лотар Маттеус (150 ўйин)

Энг яхши тўпурар: Мирослав Клозе (69 гол)

ФИФА рейтингидаги ўрни: 2

Илк ўйин: Швейцария - Германия 5:3 (1908)

Энг йирик ғалаба: Германия - Россия 16:0 (1912 йил)

Энг йирик мағлубият: Англия - Германия 9:0 (1909 йил)

Эришган ютуқлари:
Жаҳон чемпиони: (1954, 1974, 1990)
Европа чемпиони: (1972, 1980, 1996)


Германия терма жамоасининг якуний таркиби
:

Дарвозабонлар
: Мануэль Нойер ("Бавария"), Роман Вайденфеллер ("Боруссия" Д), Рон-Роберт Цилер ("Ганновер").

Ҳимоячилар: Жером Боатенг ("Бавария"), Эрик Дурм ("Боруссия" Д), Кевин Гросскройц ("Боруссия"Д ), Шкодран Мустафи ("Сампдория"), Бенедикт Хеведес ("Шальке"), Матс Хуммельс ("Боруссия" Д), Филипп Лам ("Бавария"), Пер Мертесакер ("Арсенал").

Ярим ҳимоячилар
: Юлиан Дракслер ("Шальке"), Марио Гетце ("Бавария"), Сами Хедира ("Реал"), Тони Кроос ("Бавария"), Томас Мюллер ("Бавария"), Месут Озил ("Арсенал"), Бастиан Швайнштайгер ("Бавария"), Кристоф Крамер ("Боруссия" М), Маттиас Гинтер ("Фрайбург").

Ҳужумчилар: Лукас Подольски ("Арсенал"), Мирослав Клозе ("Лацио"), Андре Шюррле ("Челси").   


Шаҳбоз Беғамов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика